Уйни иситиши чугун котёллардан анча яхши
Уни “термос”га ўхшатиб ишлангани ичидаги сувни совиб қолишдан, газни ортиқча ишлатилишидан сақлар экан
Бу котелни ўрнатганимиздан бери хеч қандай муаммо туғилмади. Chaffoteaux котели ёрдамида 3 та хонадонни иситамиз. Котел учун керакли электр ва газ талабларини бажарсангиз котел хам “тиқ” этмай сиз ва оилангиз учун хизмат қилади.
катта жой эгалламаслиги, ўрнатилиши осонлиги, енгиллиги, қулайлиги ва тушунарлилиги отопление усталарининг ишини анча осонлаштириб берди
Мен 20 йилдан бери шу сохада одамларни уйларини иситиш билан шуғулланаман. Шу вақт ичида жуда кўп турдаги иситиш воситалари билан ишладим. Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб хозирги замонавий Chaffoteaux котелини бемалол яхши ва хатто зўр деб айта оламан. Сабаби бу котел жуда тежамкор, исталган режимга қўйиб қўйиш мумкин. Гўёки “робот”га ўхшаб айтганини қилади. Фақат бу котелни талабларига жавоб бериш керак.
Бу котелдан жуда унумли фойдаланаяпмиз. Оила аъзолариммиз билан жуда мамнунмиз. Сервис хизматидан хам жуда хурсандмиз, чақиришимиз билан дархол етиб келишади. Хамма хизматлар мутлақо бепул. Мен ўзим оддий нафақахўрман, шундан келиб чиқиб менга энг ёққан томони бу котелни жуда тежамкорлиги. Хамма хамшахарларимизга маслахат бераман. Олдинги системадан кўра Chaffoteaux котелларини харид қилиб уйингизга ўрнатишни маслахат бераман. Мен бу котелни танлаб адмашмабман. Хаммага тавсия этаман.
Мана биз шу Chaffoteaux котелларидан хамма филиалларимизга қўйганмиз. Худога шукур ўзини оқлаяпти. Хаммага маслахат бераман. Қўрқмасдан бемалол харид қилиш мумкин.
Бизнинг ишда иссиқ сув жуда мухим бўлгани учун биз энг сифатли котелни харид қилишимиз керак эди. Chaffoteaux ни танлаб адашмабмиз
Chaffoteaux билан муаммо йўқ. Фақат Chaffoteaux ни маслахат бераман
Бу котелнинг қулайликлари жуда яхши.